Смоллинг МЮга шарт қўймоқда
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳимоячиси Крис Смоллинг манкуанликлар билан шартномани узайтириш бўйича ўз қарорини эълон қилди.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли футболчи “қизил иблислар” билан шартномани узайтиришга рози, фақат бунинг учун маошини 4,7 млн евродан 7 млн еврога оширишларини талаб қилмоқда. Айтиш лозимки, Смоллингнинг амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади. Аммо МЮда уни яна бир йилга узайтириш ҳуқуқи мавжуд.

Маълумот учун, Смоллинг “Манчестер Юнайтед” сафида 2010 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 303та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 18та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.