Снейдернинг иштахаси карнай

Туркиянинг “Галатасарой” клуби ва Голландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдер Хитойдан бўладиган қандай таклифни қабул қилишини айтиб ўтди.

“Хитойга боришим учун менга кўпроқ таклиф қилишлари керак. Масалан, йилига 15 миллион евро маош ва 3 йиллик шартнома”, - дейди  32 ёшли футболчи  Sporx нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Снейдер айни пайтда турк клубидан йилига 5 миллион евро маош олмоқда. Унинг компенсация суммаси 7,5 миллион еврони ташкил этади. У “Галатасарой” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Бу вақт ичида Снейдер 158та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 42та гол ва 36та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Аввалроқ Снейдернинг хизматларига ҳамюртимиз Егорь Кримец тўп сурадиган Хитойнинг "Бейжин Гоан" клуби жиддий қизиқаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.