Собиқ чемпион иккинчи марта профессионал боксни тарк этади
Ads

Икки вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Дэвид Хэй май ойи бошида Тони Белльюга имкониятни бой берган эди. Мазкур жангда у уч марта нокдаун ҳолатига тушиб қолган. Шундан сўнг у боксчилик фаолиятини якунлаш ҳақида бош қотирмоқда.

Хэй аввалроқ профессионал бокс билан хайрлашган эди, аммо 2016 йили яна қайтди. Боксчи спортдан кетишини расман тез орада эълон қилади, дея хабар беради Evening Standard нашри. Маълум бўлишича, Дэвид фаолиятини якунлагандан сўнг промоутер бўлиб, жангларни ташкил қилишни режалаштирмоқда.

Минбар

Барча блоглар