"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Нефтчи"дан устун келди

Мавсумнинг иккинчи қисмига Тошкентда тайёргарлик олиб бораётган Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби бугун мазкур йиғин доирасида ўзининг навбатдаги назорат ўйини ўтказди.

Мазкур ўйинда Сергей Лушчан шогирдлари 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Эслатиб ўтамиз, "Сўғдиёна" бунга қадар ушбу йиғин доирасида "Қўқон-1912" билан дуранг (2:2) ўйнаган ва "Оқ-Тепа"ни 7:3, "Нурафшон"ни эса 3:0 ҳисобида мағлуб этишга эришган эди.

“Нефтчи”-“Сўғдиёна” 0:2

Голлар: Сардор Қулматов(39), Сардор Азимов(85)

“Сўғдиёна”: Илья Гаврилов, Сардор Қулматов, Руслан Мелзиддинов, Милош Симонович, Ким Донг-Хи, Ихтиёр Тошпўлатов, Жалил Асани ,Сирож Мелиев, Иззатилла Абдуллаев, Шохжахон Ҳасанов, Шохруз Норхонов.

2-бўлим: Илья Гаврилов, Сардор Қулматов, Руслан Мелзиддинов, Элёр Орифов, Милош Симонович, Тохир Шамсиддинов ,Сардор Азимов, Иззатилла Абдуллаев ,Нурилло Тўхтасинов, Нуриддин Ҳасанов,Сахоб Рашидов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!