“Сўғдиёна” назорат учрашувида “Шўртан”га мағлуб бўлди

Иккинчи даврага тайёргарлик кўраётган “Сўғдиёна” жамоаси бугун “Шўртан”га қарши назорат учрашувини ўтказди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу баҳсда “оқ бўрилар” ғолиб бўлди - 4:2. "Сўғдиёна" сафида Шохрух Достонов ва Иззатилла Абдуллаев голларга муаллифлик қилишди.

Биринчи бўлимда Шохрух Достонов рақиб ҳимоячиларни алдамчи ҳаракатлари билан чалғитиб ҳисобни тенглаштирган бўлса, Иззатилла Абдуллаев иккинчи бўлимда дарвозабон билан бирга-бир вазиятда узоқдан дарвозани нишонга олиб гол ўрди. 

Ўртоқлик ўйини

“Сўғдиёна” - “Шўртан” 4:2

Биринчи тайм: 99. Ширинбой Абдуллаев, 55. Сардор Қаххоров ,91 Жавлон Гусейнов, 4 Элёр Орифов, 47 Шерзод Жалилов, 8. Сухроб Қобилов, 92. Умид Қодиров, 77. Сардор Эминов, 18. Қахрамон Баходиров, 15. Иззатилла Абдуллаев ,11. Шохрух Достонов

Иккинчи тайм: 16. Музаффар Абдуллаев, 4. Элёр Орифов, 55. Сардор Қаххоров, 59. Сарвар Жўраев,13. Рустам Азамов, 14. Ғайрат Умиров ,3. Азамат Исроилов, 10. Алишер Махмудов, 7. Санжар Рашидов,15. Иззатилла Абдуллаев,11. Шохрух Достонов. 

Ихтиёр Тошпўлатов ва Сардор Қулматов кичик жароҳати сабаб, бугунги ўйинни ўтказиб юборишди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!