"Сўғдиёна" сафига Андрей Сидоров, Дониёр Ҳасанов ва Шохруз Норхонов каби футболчилар келиб қўшилишди

Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган Жиззаҳнинг “Сўғдиёна” клуби сафига бир қатор иқтидорли футболчилар келиб қўшила бошлади.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра Андрей Сидоров, Дониёр Ҳасанов, Жаҳонгир Абдўмўминов, Шохруз Норхонов Миркомил Локаев ва Жамшид Юсупов каби футболчилар жиззаҳликлар сафига келиб қўшилишган.

Берилган маълумотларга кўра “Сўғдиёна” Тошкентдаги ўқув-йиғин машғулотлари давомида "Навбаҳор” (10 февраль), “Металлург" (17 февраль), "Истиқлол" (Тожикистон 17 февраль) ва "Қўқон-1912" (21 февраль) жамоалари билан назорат баҳслари ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!