"Сўғдиёна" Тошкент клубини йирик ҳисобда мағлуб этди

Мавсумнинг иккинчи қисмига Тошкентда тайёргарлик олиб бораётган Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби бугун ушбу йиғин доирасида ўзларининг навбатдаги назорат учрашуви ўтказишди.

Бу сафар уларга Тошкентнинг "Оқ-тепа" жамоаси рақиблик қилди. Голларга бой тарзда ўтган беллашувда жиззахликлар 7:3 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

“Оқ-тепа” – “Сўғдиёна” 3:7 (1:3)

Голлар: Шохжахон Ҳасанов, Санжар Рашидов(2 та), Сахоб Рашидов,Шохруз Норхонов (2 та), Нурилло Тўхтасинов

“Сўғдиёна”: Илья Гаврилов, Элёр Орифов, Сардор Қулматов, Ихтиёр Тошпўлатов, Сахоб Рашидов, Жалил Асани, Руслан Мелзиддинов ,Санжар Рашидов, Шохжахон Ҳасанов, Сардор Азимов, Сирож Мелиев

2-бўлим: Ширинбой Абдуллаев, Элёр Орифов, Руслан Мелзиддинов, Ихтиёр Тошпўлатов ,Тохир Шамсиддинов, Иззатилла Абдуллаев, Нуриддин Ҳасанов, Жалил Асани, Нурилло Тўхтасинов, Муродхўжа Жабборов, Шохруз Норхонов.

“Сўғдиёна” эртага яна бир назорат ўйинини Про лига жамоаси “Нурафшон”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!