"Сўғдиёна" #ХоtiraUz акциясида иштирок этмоқда


 Шу кунларда, 9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати республикамиз бўйлаб #XotiraUz акцияси ташкил этган.
“Сўғдиёна” ПФК раҳбарияти, ходимлари, мураббийлари  ва футболчилари ҳам ушбу акцияда иштирок этмоқда, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эгадир. Ушбу кунларда ўз Ватанини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш,оловли жанглардан омон қайтган боболаримизга оғир кунларни сабр-бардош билан енгган,машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган юртдошларимизга ҳурмат эҳтиром қўрсатиш  миллий қадриятга айланди. Инсон хотираси билан улуғ. Ўтганларни,уларнинг ҳайрли ишларини,жасоратини доимо эзозлаймиз,қадрлаймиз ва унутмаймиз.     

                                                                                                                                                      

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!