“Сўғдиёна” йиғинига 3 нафар футболчи қўшилди

Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси Зоминдаги йиғинини давом эттирмоқда. Жамоа икки маҳал машғулотларни олиб бормоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда

Жамоани Улуғбек Худойбердиев тарк этди. Куни кеча  жамоага “Обод”дан Ғайрат Умиров, “Нефтчи” жамоасидан Умид Қодиров ва “Қўқон-1912” дарвозабони Музаффар Абдуллаев йиғинга қўшилди. Музаффар Абдуллаев ўтган мавсумни  “Сўғдиёна” таркибида ўтказган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!