“Сўғдиёна” Зоминдаги машғулотларни якунлади

CHERY AUTO

“Сўғдиёна” 3 июльдан Зомин тоғ ён бағирларида иккинчи давра учун тайёргарлик олиб борди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Ёрдамчи мураббий Диёр Файзиев бошчилигида жамоа икки маҳал машғулот олиб борди ва машғулотлар асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилган эди.

Tecno

 Жамоа бугун Зоминдаги йиғинни якунлади ва 16 июль куни “Сўғдиёна” қароргоҳига йиғилади. 

Тайёргарликнинг иккинчи босқичи давомида бир нечта ўртоқлик учрашувлари ҳам режалаштирилган. 

Иккинчи босқич йиғини давомида бир нечта янги ўйинчиларнинг келиши кутилмоқда. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию