15 апрель куни Суперлига 6-турида "Сўғдиёна" - "Машъал" баҳси бўлиб ўтди. Беллашувда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Учрашувда муборакликлар футболчиси Нажмиддин Нормуродов жароҳат олганди. Клуб матбуот хизмати унинг аҳволи ҳақида маълумот берди.

- Суперлиганинг 6-турида "Сўғдиёна"га қарши учрашувда жароҳат олган Нажмиддин Нормуродовнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди ва натижада чап оёғининг пайи йиртилиши сабабли Нормуродов оёғи гипс қилинди.

photo_2021-04-22_12-25-51

Нажмиддин Нормуродов тезроқ соғайиб сафимизга қўшилишига умид қилиб қоламиз, - дейилади клуб хабарида.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар