“Сўғдиёна”ни бир қатор футболчилар тарк этиб, янгилари келди
Ads

 

“Сўғдиёна” иккинчи давра учун тайёргарликни олиб бормоқда. Жамоа икки маҳал машғулот олиб бориб,кундузги машғулотда тренажор залида ўтказса, кечги машғулот “Сўғдиёна” қароргоҳида ўтказилмоқда. Жамоани ёрдамчи мураббий Диёр Файзиев бошқармоқда. 

Жамоани расман Ғулом Урунов, Сарвар Каримов, Омон-биик Ҳалилов, Дадажон Маматқулов, Достон Абдурахмонов, Суннатилла Мамадалиев, Шохрух Эшбўтаев,Улуғбек Худойбердиевлар тарк этди.

Сардор Қаххоров, Ғайрат Умиров, Шерзод Жалилов, Ширинбой Абдуллаев  (Обод) ,Музаффар Абдуллаев (Қўқон-1912) ,Жавлон Гусейнов("Чаинат Хорнбилл", Таиланд) таркибга келиб қўшилган.  

Яқин кунларда жамоа ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ҳақида эса кейинроқ батафсил маълумот берамиз.