"Сўғдиёна"нинг Навоийдаги омадсизликлари давом этади

Ҳозиргина Pepsi Суперлига 15-туридан ўрин олган "Қизилқум" ҳамда "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги беллашув ўз ниҳоясига етди.

Мазкур ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Шу тариқа, жиззахликларнинг Навоийдаги омадсизликлари яна давом этадиган бўлди.

Гап шундаки, "Сўғдиёна" чемпионат баҳсларида "Қизилқум"га қарши кечган сафардаги баҳсларда бирор марта ғалаба қозонмаган. 

Шу вақтга қадар "Қизилқум" мезбонлигида кечган "Сўғдиёна" билан ўтган 15  ўйиннинг 3 тасида дуранг натижа қайд этилган бўлиб, қолган 12 беллашувда эса "кончилар" зафар қучишган. 

"Қизилқум" майдонида кечган ўйинлар

2000 йил
17 август. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 3:1

2001 йил
18 апрель. “Қизилқум” - “Сўғдиёна” — 1:0

2002 йил
10 август. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 2:1

2004 йил
25 сентябрь. “Қизилқум” - “Сўғдиёна” - 1:1

2005 йил
11 сентябрь. “Қизилқум”-“Сўғдиёна” — 0:0

2006 йил
13 май. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 2:1

2008 йил
27 сентябрь. “Қизилқум”-“Сўғдиёна” — 1:0

2009 йил
20 июнь. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 3:0

2011 йил
22 октябрь. “Қизилқум”- “Сўғдиёна” — 0:0

2013 йил
20 июнь. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 3:1

2014 йил
21 июнь. “Қизилқум”- “Сўғдиёна” — 1:0

2015 йил
14 март. “Қизилқум”- “Сўғдиёна” — 4:1

2016 йил
22 ноябрь. “Қизилқум”- “Сўғдиёна” 3:1

2017 йил
15 апрель. “Қизилқум” – “Сўғдиёна” 1:1

2018 йил.
11 июнь. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" 2:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!