Солари
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Сантьяго Солари кеча "Барселона"га (0:3) қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Реал” ўз имкониятларидан фойдаланиши ва кубок финалига чиқиши шарт эди. Бизда кўплаб имкониятлар бўлди, аммо биз гол ура олмадик. Якуний узатмаларда у қадар яхши кўрсатгичга эга бўлмаётган Регилон ва Винисиус бугун яхши ўйнади”, - дейди Солари.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” икки ўйин натижасига кўра “Барселона”га 4:1 ҳисобида мағлуб бўлгач, Испания кубогини тарк этди.