Солари Исконинг "Реал"дан кетиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Сантьяго Солари жамоа етакчиларидан бири ҳисобланган Исконинг кетиши борасидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

"Жамоамиздаги ҳар бир футболчи ўйиндан роҳат олиши керак, бу жуда муҳим. Бу Искога ҳам тегишли. У жуда яхши футболчи, ҳали у бизни кўп бор хурсанд қилади", - дейди Солари.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Иско ва Солари ўртасида можаро келиб чиққани, бунинг ортидан эса Иско жамоадан кетмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалганэди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!