Солари “Сантьяго Бернабеу”га мухлисларнинг ташрифи камайиб кетгани ҳақида гапирди
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Сантьяго Солари кеча бўлиб ўтган "Леганес"га (3:0) қарши ўйиндан сўнг сўнгги пайтларда “Сантьяго Бернабеу”га ташриф буюрадиган мухлислар сонининг кескин камайиб кетгани ҳақида гапириб ўтди.

“Реал”нинг бутун дунёда жуда кўп мухлислари бор. “Реал” – жаҳон бренди. Аммо, ҳамма мухлислар ҳам “Сантьяго Бернабеу”га кела олмайди. Одамлар бизга мухлислик қилаётганини биламиз ва буни ҳис қиламиз”, - дейди аргентиналик мутахассис.

Маълумот учун, “Реал” айни дамда Ла Лигада 30 очко билан мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.