Сольдадо Туркия чемпионатига кўчиб ўтди
Ads

Испаниянинг "Вильярреал" кулби ҳужумчиси Роберто Сольдадо фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин.

“Фенербахче” клуби расмий сайтининг хабар тарқатишига қараганда, футболчи эртага истанбулликлар базасига ташриф буюради ва тиббий кўрикдан ўтади. Агарда, барча келишувлар ҳар иккала томонни қониқтирса, футболчи жамоа билан шартнома имзолайди.

Қайд этиш лозим, айни пайтда ушбу шартноманинг молиявий шартлари ҳозирча ошкор қилинмаяпти.