Сон Хин Мин 4та учрашувда
Ads

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳужумчиси Сон Хин Мин Жанубий Корея терма жамоасидан чақирув олди.

26 ёшли футболчи терма жамоаси билан бирга Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган Осиё кубоги мусобақасида иштирок этади. Берилган маълумотларга қараганда Сон 13 январь куни АПЛнинг “Манчестер Юнайтед”га қарши бўлиб ўтадиган баҳсидан сўнг БААга жўнаб кетади.

Агар, Жанубий Корея мусобақанинг финал босқичига чиқса Сон  Англия лига кубоги ярим финалидан ўрин олган «Челси»га қарши ҳамда премьер-лиганинг «Фулхэм», «Уотфорд» ва «Ньюкасл»га қарши учрашувларини ўтказиб юборади.