Сон Хин Мин ирқчиликка учради
Ads

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби кеча “Манчестер Юнайтед”га (1:0) қарши ўйинда ўзининг кореялик ҳужумчиси Сон Хин Минга нисбатан ирқчилик қилингани борасида суриштирувларни бошлаб юборди.

“Шпорлар”нинг фикрича стадионга ташриф буюрган мухлислардан бири Сонни ирқчиликка оид сўз билан ҳақорат қилган.

Эслатиб ўтамиз, Сон Хин Мин бугун Осиё кубогида иштирок этиш учун Жанубий Корея терма жамоаси таркибига келиб қўшилди.