Сўнаётган юлдузга янги имкон берилади

Ўз вақтида “Ливерпуль”, “Челси” ва “Манчестер Сити”да порлаган истеъдодли футболчи Даниэль Старриж Туркиядаги фаолиятидан сўнг, айни пайтда саккизинчи дивизионда “Кидсгроув Атлетик” жамоаси таркибига бориб қўшилган.

Старрижнинг ўзи Европанинг қатор клубларидан таклиф олаётганини, бироқ мақсади Англияда тўп суриш эканини таъкидламоқда.

Жорий мавсумни муваффақиятсиз бошлаган “Шеффилд Юнайтед” Даниэль Старрижга эътибор қаратди ва моҳир ҳужумчи бу таклиф орқали яна Англия премьер-лигасига қайтиш имконига эга бўлади. 

Ҳозирча иккита учрашувда рақиблар дарвозасига бирор марта йўл топа олмаган “Шеффилд Юнайтед” бош мураббийи Крис Уайлдер жамоага керак бўлган голларни айнан Старриж киритишига ишонмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!