Сўнгги 13 йилда илк бор бирорта ҳам Ла Лига клуби ЕЧЛ ярим финалига чиқа олмади

Испан клубларининг еврокубоклардаги инқирози давом этади. Гап шундаки, Ла Лига клублари сўнгги 13 йилда илк бор Чемпионлар лигаси ярим финалида иштирок этмайдиган бўлди.

Испаниянинг сўнгги вакили кеча чорак финалда “Бавария”га (2:8) йирик ҳисобда имкониятни бой берди. Бундан аввалроқ эса, "Атлетико", “Реал” ва “Валенсия” ҳам мусобақа билан хайрлашган эди.

Ҳозирда фақатгина "Севилья" Европа лигасида курашни давом эттирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!