Спаллетти битта ўйинга четлатилди

Миланнинг "Интер" клуби бош мураббийи Лучано Спаллетти А Сериянинг ўтган 5-турида "Сампдория"га (1:0) қарши ўйинда амалга оширган ҳаракатлари учун жазоланди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 59 ёшли италиялик мутахассис захира ҳаками билан тортишгани учун 1та ўйинга дисквалификация қилинган. Эслатиб ўтиш лозимки, шу куни “нерадзуррилар”нинг киритган 2та голи VAR тизими сабаб инобатга олинмаган эди.

Маълумот учун, “Интер” чемпионатнинг навбатдаги турида “Фиорентина”га қарши баҳс юритади.