Спаллетти
Ads

Миланнинг "Интер" клуби бош мураббийи Лучано Спаллетти ўз жамоасида "Рома" ярим ҳимоячиси Алессандро Флоренцини кўрмоқчи.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” устози Римдаги эски шогирди билан телефон орқали боғланган. Спаллетти қандай қилиб бўлса ҳам Флоренцини Миланга кўчиб ўтишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.

Таъкидлаш керакки, 27 ёшли футболчининг “Рома” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган. У жорий мавсум А Серияда жами 30та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.