Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи сўнгги турида “Ливерпуль” меҳмони бўлган Москванинг “Спартак” клуби ўз дарвозасидан жавобсиз 7та тўп ўтказиб юборди.

Эътиборлиси, ушбу жамоа ўз тарихида 3-марта расмий учрашувда 7та тўп ўтказиб юборди.

Аниқроғи, 1924 йилда "Красная Пресня" (жамоанинг аввалги номларидан бири) Москвада ПКМСФКга 0:7 ҳисобида имкониятни бой берган. Кейинроқ эса “Спартак” номи билан аталган клуб 1941 йил “Динамо”га 1:7 ҳисобида ютқазиб қўйган. Кеча “Ливерпул”дан қабул қилиб олинган мағлубият эса клуб тарихидаги учинчиси бўлди.