Ads

Англиялик афсонавий ҳимоячи Жон Терри яна "Челси"га қайтиши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 37 ёшли футболчига “аристократлар”нинг ёшлар жамоасидан бирини бошқариш таклифи билдирилган.

Маълумот учун, Терри асли “Челси” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ушбу жамоа сафида 1998-2017 йилларда тўп сурган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Терри Москванинг “Спартак” клубидан бўлган яхшигина таклифга рад жавобини берган эди.