Спорт бал-рақслари бўйича ёшларимиз халқаро турнирда ғалаба қозонишди

Жорий йилнинг 1-2 сентябридан Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида спорт бал-рақслари бўйича "King's Cup" Thailand Open 2018 9-халқаро турнир бўлиб ўтди.

Мазкур турнирда Тошкент шаҳрининг “DIAMOND” рақс клуби Иззат Ражабов мураббийлигида 8 кишидан иборат таркиб билан иштирок этди.

photo_2018-09-02_19-11-19

Пойтахтнинг 60-ва 71-мактаб ўқувчилари Давид Айларов ва Александра Афанасьева рақс жуфтлиги 1-ёш категорияси бўйича биринчи ўринга сазовор бўлишди.

photo_2018-09-04_18-43-10(1)

Шунингдек, 94-мактаб ўқувчиси Андрей Кан ва “Вундеркинд” хусусий мактаби ўқувчиси Камила Мирзагалиева рақс жуфтлиги эса 2-ёш тоифаси бўйича биринчи ўринни қўлга киритишди.

Халқаро турнир ғолиблари диплом, кубок ва медаллар билан тақдирланди.

photo_2018-09-06_09-25-16