Спорт гимнастикаси: Расулжон Абдураҳимов финални энг сўнгги ўринда якунлади

Осиё ўйинларининг навбатдаги кунги баҳслари давом этмоқда.

Кун дастуридан ўрин олган эркаклар ўртасидаги спорт гимнастикасининг брюс йўналишида ҳамюртимиз Расулжон Абдураҳимов мусобақанинг финал босқичидаги чиқишларини якунлади. 

Ушбу босқичда вакилимиз 12,875 очко билан 8-ўринни банд этди. Хусусан, олтин ва кумуш медаллар хитойлик Жингюан Зоу ва Роутенг Ксиаога насиб этган бўлса, кучли учликни япониялик Кента Чимба якунлаб берди.

Минбар

Барча блоглар