Спорт курашлари. Полвонларимиз Москвадаги турнирда совриндор бўлишди

1-2 декабрь кунлари Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида спорт курашлари бўйича "Алроса Кубоги" бўлиб ўтди. Жамоавий тизимда ўтказилган баҳсларда Россия, Эрон, Грузия, Озарбайжон ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари иштирок этдилар.

Қизғин кечган баҳслар якунига кўра, юнон-рум курашчиларимиз иккинчи, эркин курашчиларимиз эса учинчи ўринни эгаллашди.

Қайд этиш лозимки, мазкур халқаро турнир полвонларимиз учун олдинда турган лицензион мусобақаларга ўзига хос тайёргарлик вазифасини бажарди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!