“Sport” телеканали бугун бир вақтда бошланадиган 3 ўйиннинг қай бирини жонли эфирда кўрсатади?

Хабарингиз бор, кеча Pepsi Суперлига 12-тур учрашувлари старт олди. Унда “Насаф” Қаршида “Нефтчи”ни 2:0 ҳисобида таслим этди.

Бугун эса учта беллашув бўлаб ўтади. Эътиборлиси уччала ўйин ҳам 18:00да старт олади.

Pepsi Суперлига-2018. 12-тур

18:00. “Сўғдиёна” – “Пахтакор”

18:00. АГМК – “Бунёдкор”

18:00. “Навбаҳор” – “Металлург”

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, “Sport” телеканали “Навбаҳор” – “Металлург” беллашувини жонли эфирда намойиш этади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!