Ads

Португалиянинг "Спортинг" клуби ҳужумчиси Бас Дост мавсум сўнггига қадар ўз жамоасини алмаштириш ниятида эмас.

A Bola нашри тарқатаётган хабарга қараганда, голландиялик футболчига Англия ва Хитой чемпионатининг бир қатор жамоаларидан таклифлар бўлган, аммо футболчи уларнинг барчасини рад этган. 28 ёшли ўйинчи ушбу қарорини мамлакат чемпионлиги учун курашда иштирок этишга бўлган кучли хоҳиш билан изоҳламоқда.

Қайд этиш лозим, Бас Дост жорий мавсумда ўз жамоаси таркибида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол уришга муваффақ бўлган.