"Спортинг" италиялик машҳур дарвозабон билан шартнома имзолади

Лиссабоннинг "Спортинг" клуби "Сампдория" дарвозабони Эмилиано Вивианонинг трансферини расман эълон қилди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича 32 ёшли италиялик посбоннинг трансфери португалияликларга 2 млн еврога тушган. Эмилианонинг ўзи эса “Спортинг” билан “2+1” кўринишидаги шартномага имзо чеккан.

Маълумот учун, Эмилиано Вивиано "Сампдория" сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ушбу вақт мобайнида жами 115та ўйинда майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 155та тўп ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!