Срна Хорватия терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият бошлаши мумкин
Ads

Донецкнинг “Шахтёр” клуби ҳимоячиси Дарио Срна Хорватия терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият бошлаши мумкин.

Маълумотларга қараганда терма жамоа бош мураббийи Златко Далич 35 ёшли футболчини Грецияга қарши бўлиб ўтадиган плей-офф ўйинларида ўз ёнида кўришни истамоқда.

Маълумот учун, Срна Хорватия терма жамоаси сафида 2002-2016 йилларда тўп сурган ва ушбу муддат ичида жами 134та ўйинда майдонга тушган ҳамда рақиблари дарвозасига 22та тўп киритишга муваффақ бўлган.