Старриж 6 йиллик танаффусдан сўнг яна ЕЧЛда асосий таркибда майдонга тушди

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп ПСЖга қарши ўйиннинг асосий таркибига ҳужумчи Дэниэл Старрижни киритди. Эътиборли жиҳати, у УЕФА Чемпионлар лигасида сўнгги 6 йил ичида илк бор асосий таркибда майдонга тушди.

Маълумот учун, 29 ёшли футболчи сўнгги бор 2012 йилда "Ливерпул"нинг "Наполи"га қарши баҳсида бошланғич таркибда майдонга тушган эди.

Эслатиб ўтамиз, Старриж жорий мавсум мерсисайдликлар сафида жами 4та ўйинда майдонга тушди ва 1та голга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!