Стефанос Циципас Дубай совринини кўзламоқда
Ads
Грециялик теннисчи Стефанос Циципас "Dubai Duty Free Tennis Championships" мусобақасининг сўнгги ҳал қилувчи финал босқичига йўл олди.
 
Дубай шаҳрида ўтаётган чемпионатнинг ярим финалида Стефанос франциялик Гаэль Монфисни 4:6, 7:6, 7:6 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, мазкур турнирнинг сўнгги учрашувида Циципас швейцариялик Рожер Федерерга қарши кортга чиқадиган бўлди.