“Стэмфорд Бридж” 2024 йилга қадар ёпилади
Ads

“Челси” 2024 йилда янги майдонга кўчиб ўтади. Аввалроқ режалаштирганидай “аристократлар”нинг янги ўйингоҳи 2021/2022 йиллар мавсумида таёр бўлиши керак эди, аммо клуб раҳбарияти бу ишни қолдиришга қарор қилди.

Май ойида жамоа раҳбарияти таъкидлаганидек  клуб “Стемфорд”да 2020 йилгача тўп суради ва қолган 4 йил давомида ўйинлар “Уэмбли” стадионида ўтказилади.

Малумот учун Роман Абромович кўл остидаги клуб стадиони учун 500 млн фунт харажат қилиб, асосан томошабинлар учун кулайликлар, хафсизликликни таъминлаш ва томошабинлар учун ажратилган ўринларни 41.000 дан 60.000 гача кўпайтиришни режалаштирмоқда.

Шунингдек, келгуси мавсумдан бошлаб “Челси”нинг уй стадиони олдида тамир ишлари бошланади, бу борада бинолар ва темир йўл бузилиши кутилмоқда.