Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ўзининг уй стадиони ҳисобланган “Стэмфорд Бриж”ни таъмирлаш учун аввал айтилганидан икки баробар кўп маблағ сарфлайди.

Айтиш лозимки, ушбу аренанинг реконструкцияси дастлаб 500 млн фунтга баҳоланаётган эди. Энди эса ушбу кўрсатгич 1 млрд фунт бўлиши айтилмоқда. Стадионнинг ўзи эса Европадаги энг қимматбаҳо ўйингоҳга айланади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 – 2024 йилларга режалаштирилган таъмирлаш ишларидан сўнг стадионнинг сиғими 41 мингдан 60 мингача оширилади.