Стерлинг бугунги финалда
Ads

Аввал хабар берганимиздек бугун “Арсенал” ҳамда “Манчестер Сити” жамоалари ўртасида Англия лига кубоги финал баҳси бўлиб ўтади.

The Times нашри тарқатган хабарга кўра Рахим Стерлинг жароҳати сабаб бугун “шаҳарликлар”га ёрдам бера олмайди. У катта эҳтимол билан АПЛнинг 28-турида “Арсенал”га қарши бўлиб ўтадиган навбатдаги баҳсда ҳам иштирок этолмаслиги мумкин.

Бироқ, Хосеп Гвардиола бугун узоқ муддатли танаффусдан сўнг яна Габриэл Жезуснинг хизматларидан фойдаланиши мумкин. Шифокорлар бразилиялик футболчига майдонга тушишга руҳсат беришган.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” – “Манчестер Сити” жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан 21:30да старт олади.