Ads

Англиянинг “Сток Сити” клуби собиқ ҳимоячиси Дионатан Тейшейра 25 ёшида оламдан ўтди.

The Sun нашрининг маълум қилишича бразилиялик футболчи ўз ватанида юрак ҳуружидан вафот этган.

Қайд этиш лозимки, Тейшейра 2017 йилнинг февралида Молдованинг “Шериф” клуби билан шартнома имзолаган ва жамоага мамлакат чемпионлиги ва кубогини қўлга киритишда ўз ҳиссасини қўшан эди. Шундан сўнг у ёзда Бразилияга қайтиб кетди, бироқ, шартномага кўра у яна ортига қайтиши керак эди.

Маълумот учун, Дионатан Тейшейра ўз вақтида Бразилиянинг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида тўп сурган.

Минбар

Барча блоглар