Стол теннисчиларимиз Қирғизистонда
Ads

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган стол теннис тури бўйича халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказилмоқда.

Унда иштирок этаётган мураббий ва спортчиларга ўрта Осиё ва Эрондан келган мутахассислар ўз тажрибаларини ўргатишмоқда. Йиғин Халқаро стол теннис федерацияси мутахассиси Парина Нонсагате (Таиланд) томонидан ўтказилмоқда

Ушбу ўқув-машғулот йиғинида икки нафар теннисчимиз ва бир нафар мураббийимиз иштирок этмоқда. Машғулотлар 11 январга қадар давом этади.

 

photo_2019-01-09_14-04-46