Стол теннисчимиз Регина Ким Испанияда тайёрланмоқда
Ads

Сўнгги йилларда Саида Маҳмудованинг сай-ҳаракатлари самарасида стол тенниси малакатимиз ёшларининг энг севимли спорт турига айланмоқда. Бунинг натижасида эса навқирон авлод ўртасида маҳоратли теннисчилар камол топмоқда.

Улардан бири 2014 йилнинг 16-28 август кунлари Нанкин шаҳри (Хитой)да ўтказилган II ўсмирлар Олимпиада ўйинларида иштирок этган Регина Кимдир.

Регина айни дамда жаҳон рейтингининг 230 поғонасида турибди. У ҳозирда Испаниянинги "CTT GANXETS DE REUS" клубида 2020 йили Токиода (Япония) ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш учун тайёргарлик кўрмоқда.