Стол тенниси бўйича ўтган Халқаро мусобақада вакилларимиз 2-ўринни эгаллади (фото)
Ads

Бугун Ислом Каримов номидаги "Тошкент Халқаро аэропорти"да олимпиадада олтин медални қўлга киритган шахматчилар билан бирга Молдовада бўлиб ўтган Халқаро турнирда иштирок этиб қайтаётган стол теннисчиларимиз ҳам тантанали кутиб олинди.

  Дубоссари (Молдова) шаҳрида стол тенниси бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

  Вакилларимиз 10 та давлатдан 25 та жамоа иштирок этган анъанавий турнирда умумжамоа ҳисобида 2-ўринга сазовор бўлди. Бу ютуққа ҳисса қўшганлар рўйхатини эълон қилмоқдамиз:

1-ўрин - Муҳриддин Раджабов (ёшлар),

1-ўрин – Шаҳзод Мамажонов (ўсмирлар),

2-ўрин - Сўғдиёна Мадалиева (ёшлар),

2-ўрин - Румия Лутфулина (ёшлар),

2-ўрин – Мақсуд Нурпўлатов (ёшлар),

2-ўрин - Хуснорахон Эминова (катталар),

2-ўрин – Қутбидилло Тешабоев (катталар),

3-ўрин – Мақсуд Рустамов (ўсмирлар).

Stol-tennisi (2)