Суарес "Арсенал"га ўтишга рози бўлди

Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Денис Суарес "Арсенал"га ўтишга розилик билдирди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ “канонирлар” 25 ёшли испаниялик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум якунигача ижарага олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Бундан аввалроқ унга шунингдек "Челси", "Эвертон", "Вест Хэм" ва "Уотфорд" клубларидан ҳам қизиқишлар мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Суарес асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум “кўк-анор ранглилар” сафида жами 6та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Otaxon Otaxon
08/01/2019 21:23
Nima uchun arsenalga otarkan