Суарес "Барселона" тарихида "Реал"га энг кўп гол урган футболчилар учлигига кириб олди

Хабарингиз бор кеча "Барселона" Испания кубоги ярим финал жавоб баҳсида Мадридда "Реал"ни 0:3 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Эътиборлиси, шу куни “кўк-анор ранглилар”нинг уччала голига ҳам Луис Суарес муаллифлик қилди. Уругвайлик ҳужумчи шу тариқа “Барселона” тарихида “Реал”га қарши ўйинларда энг кўп гол урган футболчилар учлигига кириб олди. Унинг ҳисобида жами 12та гол мавжуд.

Бу борада Суарес фақатгина Сезар Родригес (14) ва Лионель Мессидан (26) ортда қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!