Суарес “Барселона” тўпурарлари қаторига кирди (фото)

Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Луис Суарес кеча “Жирона”га (6:1) қарши баҳсда ўз номига хет-трик ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, бу 30 ёшли уругвайлик футболчи учун “кўк-анор ранглилар” сафидаги 143-гол бўлди. Шу тариқа Суарес “Барселона”нинг барча даврлардаги энг яхши тўпурарлари рўйхатида 6-ўринга кўтарилиб олди.

Маълумот учун, Суарес жорий мавсум Ла Лигада жами 22та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 20та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!