Суарес: Иньестанинг ўрнини босиш деярли имконсиз
Ads

“Барселона” клуби хавбеки Денис Суареснинг фикрича жамоа етакчиси Андреса Иньестанинг кетиши каталонияликлар таркиби сезиларли йўқотишни пайдо қилиши мумкин.

“Мен ундан кўп нарсаларни ўргандим. Иньеста айнан менинг позициямда ўйнар эди ва мен ҳар бир машғулотларда унинг ҳаракатларини диққат билан кузатардим.

Унинг ўрнини босиш деярли имконсиз, бундай футболчи бошқа бўлмайди. Аммо энди қўлимиздан ҳеч нарса келмайди”, - дейди Суарес.

Эслатиб ўтамиз, Иньеста айни дамда Япониянинг “Виссел Кобе” клуби билан шартнома имзолашга жуда яқин турибди.

Минбар

Барча блоглар