Суарес Мессининг “Барселона”да қолишига умид қилмоқда, аммо...
Ads

“Барселона” клуби форварди Луис Суарес жамоадоши Лионель Мессининг каталонияликлар сафида қолишига умид қилаётганлигини яширмаяпти. Уругвайлик футболчининг сўзларига кўра, Лео бошқа жамоада ўзини ҳозиргидек бахтли ҳис қила олмайди.

“Месси қайси жамоада бахтли эканлигини яхши билади. Умид қиламизки у барчамизнинг манфаатимиз учун ҳам “Барселона”да қолади. Аммо, якуний қарорни унинг ўзи ҳал қилади”, - дейди Суарес Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Суареснинг ўзи ҳам “Барселона” билан 2021 йилга қадар шартномани узайтирган эди.

Шу кунларда аргентиналик футболчининг отаси Хорхе Месси ўғлининг шартномаси борасида музокаралар ўтказиш учун Барселонага келган.