Суарес нега якка тартибда шуғулланмоқда?

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Луис Суарес жароҳати сабаб сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра 31 ёшли уругвайлик футболчи ўнг тиззасида оғриқ ҳис қила бошлаган. Шу боис у ҳозирча якка тартибда шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, Суарес тез орада учинчи фарзанди дунёга келиши сабаб Уругвай терма жамоаси сафига бормади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!