Суарес Неймарни ПСЖга ўтмасликка кўндирмоқчи

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Луис Суарес ўзининг бразилиялик жамоадоши Неймарни ПСЖга ўтмасликка кўндиришга уринмоқда. Бу ҳақда Испаниянинг Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Жамоанинг АҚШга сафари чоғида Суарес Неймар билан бир неча марта бу борада суҳбатлашган. Айтиш керакки, Бразилия терма жамоаси аъзосининг Париж клубига ўтиши тобора ойдинлашиб бормоқда.

Таъкидлаш лозимки, бундан аввалроқ “Барселона” президенти Хосеп Мария Бартомеу ҳам футболчи билан гаплашган ва уни жамоада қолишга кўндирмоқчи бўлган эди.

Айни дамда эса Неймарнинг ўзи бу борада бирон аниқ гап айтмаяпти. Агар у ПСЖга ўтишга рози бўлса, парижликлар унинг шартномасида белгиланган 222 млн евро товон пулини тўлаб беришга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!