Суарес уч ҳафтага сафдан чиқди

Аввал хабар берганимиздек кеча Каталония Суперкубоги учун ўтказилган “Барселона” ҳамда “Эспаньол” жамоалари ўртасидаги баҳсда “кўк-анор ранглилар” ярим ҳимоячиси Денис Суарес жароҳат олиб майдонни тарк этган ҳақида хабар берган эдик.

Бугун клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 24 ёшли футболчи таҳминан 15-20 кунга сафдан чиққан.

Маълумот учун, Суарес жорий мавсум “Барселона” сафида жами 18та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)