Суареснинг дубли

Испания Ла Лигасининг 21-турида “Атлетико” сафарда “Кадис” меҳмони бўлди.

Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйин 2:4 ҳисобида “матрасчилар”нинг ғалабаси билан якунланди. “Атлетико”га ғалаба келтирган голларга Луис Суарес (28', 50'), Сауль Ньигес (44') ва Коке (88') муаллифлик қилган бўлса, мезбонлар сафида Альваро Негредо (35', 71') дубль муаллифига айланди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)